Азар Анчелоттини ҳайратда қолдирди
Мадриднинг "Реал" клуби мавсумолди машғулотларни давом эттирмоқда. Секин-аста етакчи футболчилар ҳам йиғинга қўшилиб, янги мавсумга жидди тайёргарлик кўришни бошлаб юборди.
Хусусан, кеча бельгиялик вингер Эден Азар ҳам “қироллик клуби” сафига қайтганидан сўнг илк машғулотни ўтказди.
“Marca” нашри хабарига кўра, 31 ёшли футболчи таътилдан мукаммал формада қайтган ва бош мураббий Карло Анчелоттини ўз ҳаракатлари билан ҳайратда қолдирган.
Футболчи яқинда берган интервьюсида янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлишини ва мухлислар ундан кутган ўйинни намойиш этишга ваъда берди.
Маълумот ўрнида, якунига етган мавсум Азар "Реал"нинг барча мусобақалар доирасидаги 23 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар