Азар Бельгиянинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди

Бельгия терма жамоаси ҳамда Лондоннинг “Челси” клуби вингери Эден Азар журналистлар томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра Бельгиянинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди.

Унга кўра 27 ёшли футболчи бу борада енгил атлетика бўйича Европа чемпиони Коэн Нэрта ва қишки Олимпиада совриндори Барт Свингсларни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Азар фаолияти давомида ушбу мукофотга учинчи марта сазовор бўлди.

Маълумот учун, Азар сардорлигидаги Бельгия терма жамоаси ёзда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган эди. Бу эса Бельгия терма жамоасининг мундиаллардаги энг яхши футболчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!