Азар Бельгиянинг Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» ва Лондоннинг «Челси» жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар 2026 йилда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоасининг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

 

«Бельгия ўз гуруҳидаги энг кучли жамоа, деб ўйлайман. Лекин ҳар доим биринчи ўйинлар осон кечмайди. Ҳозир бельгияликлар турнирнинг асосий фаворитлари қаторида тилга олинмаяпти. Бу эса уларга майдонга эркинроқ чиқиш, босимсиз ўйнаш имконини беради. Шунга қарамай, жамоадан кутилмалар юқори, фақат аввалги икки жаҳон чемпионатидагидек даражада эмас», – дея Азарнинг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтиради.

 

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Бельгия Миср, Янги Зеландия ва Эрон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!