Азар "Челси"га шарт қўйди

The Times хабарига кўра, бельгиялик футболчи мавсум якунланганидан сўнг жамоа билан янги шартнома имзолашга рози. Фақат бир нечта шартлари бор эканлигини баён қилган.

У "аристократлар" мавсумни кучли тўртликда якунлаб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, "Челси" билан янги шартнома имзолашга рози эканлигини айтди.

Унинг амалдаги шартномаси 2020 йил ёзда ниҳоясига етади. Клуб эса унга ҳафтасига 220 минг фунт маошга эга бўлган янги битим таклиф қилгани борасида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" бу мавсум Европа лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!