Азар фаолиятини якунлаши мумкин

"Реал" футболчиси Эден Азар 2024 йилда футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти, дея хабар берди "Diario Sport" нашри. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси ҳам бир йилдан сўнг тугайди. Бельгияликнинг режаси "қироллик клуби"даги сўнгги йилини ўтказиб, футбол билан хайрлашиш. 

Азар 2018 йили "Челси" 115 миллион евро эвазига "Реал"га келганди. Унинг трансфери иккала томон учун ҳам омадсиз бўлди. Гарчи 32 ёшли футболчи юқори маош ва кўплаб совринларга эга чиққан бўлсада, заҳира ўйинчисига айланди. 

Эденни ёзда "қаймоқранглилар"ни тарк этиши ҳақда миш-мишлар тарқалганди. Аммо унинг ўз бундай маълумотлар ёлғонлиги ва яна бир йил қолишини айтди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!