Азар: Кучли тўртликка кириш учун жиддий кураш кетмоқда, чунки...
Лондоннинг «Челси» клуби вингери Эден Азар АПЛнинг 29-турида «Фулхэм»га (2:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз кийиниш хонасида “Арсенал” ва “Тоттенхэм” ўйинини муҳокама қилдик. Уларнинг иккаласи ҳам очко йўқотишди.
Кучли тўртликка кириш учун жиддий кураш кетмоқда, чунки, бу ўринга 4та эмас, балки, 6та жамоа даъвогарлик қилмоқда. Мавсум якунланишига яна 11та тур бор ва биз ушбу ўйинларда имкон қадар кўпроқ очко жамғаришга ҳаракат қиламиз”, - дейди бельгиялик футболчи.
Маълумот учун, “Челси” айни дамда 56 очко билан премьер-лига мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. ЕЧЛ йўлланмасини берувчи 3- ва 4-ўринларда эса “Тоттенхэм” (61) ва “Манчестер Юнайтед” (58) жамоалари бормоқда.
Фикрлар