Азар майдонга қачон қайтиши маълум
«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар жароҳатдан фориғ бўлди.
Белгиялик футболчи Ла Лига доирасидан ўрин олган 24 тур ўйинида ўз жамоаси сафида «Сельта»га қарши майдонга тушиши мумкин.
Ўйин 16 феврал куни бўлиб ўтади. Азар 3 ойга яқин муддат ичида майдонда кўринмади.
Охирги марта у «ПСЖ» га қарши Чемпионлар Лигаси бахсида кўриниш берган эди.
2019/20 мавсумида Азар «Реал» сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, бир бора рақиблар дарвозасига йўл топди ва 4 бора ассистликни бажарди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар