Азар МЛСнинг қайси клублари таклифини рад этгани маълум бўлди

Эден Азар "Реал"да муваффақияцизликка учради, гарчи бельгиялик ҳужумчининг ўзи бундай деб ўйламаса-да. Устига-устак у ҳали ҳам Мадрид клубида қолиш ниятида.

Азар Саудия Арабистони клублари, шунингдек, МЛСнинг икки клуби таклифини рад этди. Булар Канаданинг "Монреаль Импэкт" клублари ҳамда "Ванкувер Уайткэпс" жамоаларидир. Бу ҳақда ITASportPress ахборот агентлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Азар 2019 йилдан бери "Реал"да тўп суради, бунгача у Лондоннинг "Челси"сида 7 йил ўйнаган. У унингдек, 2011 йил Франциянинг "Лилль" клубида Франция чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!