Азар қайсарлик қилишда давом этмоқда
Реал" Мадрид вингери Эден Азар фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Foot Mercato" нашри хабар бермоқда.
31 ёшли бельгиялик футболчи хизматларига "Арсенал" клуби қизиқиз билдирмоқда. Инглиз клуби вакиллари Эденнинг атрофидагилар билан учрашиб, келаси мавсум уни ижарага олиш масаласини муҳокама қилмоқчи.
"Реал" уни ижарага бериб юбориб, у формага кирганидан сўнг сотиш ҳақида ўйламоқда. Шундай бўлса-да, футболчининг ўзи Мадриддан кетишни истамаяпти.
Жорий мавсум Азар Ла Лига доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар