Азар учун шахсий рекордлар муҳим эмас
Ads

“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар футболчи сифатида шахсий рекордларга қизиқмаслигини билдирди.

- Майдонга чиққанда футболдан баҳра олишни ўйлайман, - деди Эден Азар. – Мен статистика ёки голлар сонини ҳисоблаб юрмайман. Ўйинда иккита гол уриб, ёмон ўйнаган кўра, катта ҳажмдаги ишни бажариб майдонни голсиз тарк этиш кўпроқ ёқади.

Шундай бўлса-да, Эден Азар жорий мавсумда 20 та учрашувда тўққизта гол уришга эришди.

SPORTS.uz