Азарга зўр харидор чиқди
Foot Mercato нашрининг ёзишича, “Реал” юлдузи Эден Азар ёзда Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Айни пайтда “Арсенал” бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёргарлик кўряпти. Маълумотларга қараганда, “канонирлар” вакиллари 31 ёшли футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган.
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти келаси мавсум ҳам Азарга имконият бермоқчи эмас. Бироқ, клуб президенти Флорентино Перес Эден ўзини кўрсатишига ишонмоқда.
Азарнинг ўзи шартномаси якунлангунга қадар Мадридда қолишини билдириб, ҳали ўйини қовушиб кетиишига ишончи борлигини таъкидлади.
Фикрлар