Азарнинг Анчелоттидан хафсаласи пир бўлди

“Реал”нинг энг қимматбаҳо футболчиларидан ҳисобланган Эден Азарнинг жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан муносабати яхши эмас.

Испаниялик журналист Марио Кортехана бельгиялик футболчи кейинги пайида италиялик мутахассис билан деярли мулоқот қилмаётгани ҳақида хабар тарқатди. Манбанинг маълум қилишича, агентлар Эденнинг Карло Анчелоттидан хафсаласи пир бўлганини таъкидлаган.

Олдинроқ, Эден жамоа бош мураббийи жорий мавсумда унга ўзини кўрсатиши учун кўпроқ ўйин амалиёти беришни ваъда қилганини айтган эди. Амалда эса, Азар Испания чемпионатида атиги 98 дақиқа ҳаракат қилди.

Вазиятни кузатиб бораётган экспертлар Эден Азар  мавсум тугаши билан жамоасини ўзгартириб, АҚШ чемпионатига йўл олиши мумкинлигини билдирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!