Азарнинг
Ads

Мавсумлар оралиғида "Реал"га кўчиб ўтган вингер Эден Азар янги жамоасида қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра баскетболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланган Азар ўзига 23-рақамни танлаган. Боиси, Майкл Жордан ва Леброн Жеймс каби машҳур баскетболчилар айнан мана шу рақамда ўйнашган.

Айтиш керакки, “қироллик клуби”да 23-рақамда афсонавий Дэвид Бекхэм тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Азар “Реал”да 11 ёки 7-рақамни олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.