Азим Аҳмедов: Қатарга Наманган аҳлига хурсандчилик улашиш учун келдик!

Хабарингиз бор, эртага “Навбаҳор” ОЧЛ саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинида “Ал Вакра”га қарши майдонда саф тортади. Баҳс олдидан уюштирилган матбуот анжуманида “лочинлар” аъзоси – Азим Аҳмеов иштирок этди. Футболчи баҳс ва унинг атрофидаги воқеаларга тўхталиб ўтди.

“Авваламбор Ассалому алайкум. Насиб қилса, эртага яхши ўйин ўтказиб Наманган аҳлига хурсандчилик улашиш учун келдик. Эртага ғалаба қозонган холда, ишқибозларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Биз рақибни яхшилаб ўргандик. Менимча, уларнинг асосий кучи ҳужумга ўтишда.”,-деди ярим ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, баҳс эртага бўлиб ўтади. Ўйинни қайси телеканал тўғридан-тўғри жонли эфирда олиб бериши борасида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alsher
22/08/2023 11:23
Uzb klublariga omad
&
Odiljon Azizov
21/08/2023 23:57
Xudo xoxlasa Navbahor g'alaba bilan qaytsin.
&
Norboev Soatmurat
21/08/2023 23:34
Олга насаф омад ёр булсин