Азим Аҳмедов: Соғ бўлинглар, "Навбаҳор" чемпион бўлсин
"Навбаҳор" Суперлиганинг 12-турида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига аламли мағлубиятга учради.
Учрашувдан сўнг "лочинлар" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов "Инстаграм"даги саҳифаси орқали уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдирди ва жамоа билан хайрлашганлиги ҳақида ёзиб қолдирди.
"Мухлислардан бугунги ўйин учун узр сўрайман. Бизни кечирасизлар, азиз мухлислар, менинг меҳнатларимдан рози бўлинглар. Менга мухлислик қилдинглар, қўллаб-қувватладинглар катта раҳмат. Мен сардорликни ҳам топширдим. Бизнинг меҳнатлардан рози бўлишмади, майли. Соғ бўлинглар, "Навбаҳор" чемпион бўлсин", - деди Аҳмедов.
Бир неча дақиқа ўтгач, футболчи ушбу постни ўчириб юборди. Ҳозирча унинг наманганликлар сафини расман тарк этганлиги ҳақида хабарлар йўқ.
Фикрлар