Азим Аҳмедов: "Яхши жамоага рақиб бўлдик"

Хабарингиз бор, 28 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда жамоамизга Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди.
Қуръа борасида “Навбаҳор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Менимча, қуръа натижасига кўра, яхши жамоага рақиб бўлдик, деб ўйлайман. Худо ҳоҳласа, наманганлик мухлислар яна бир маротаба футбол юлдузларини кўриб, хурсанд бўладиган бўлишди ва “Ал-Иттиҳод” рақиб бўлганлигидан қувонишди. Уларнинг хурсандчиликлари эса бизни доим қувонтиради, - деди Азимжон Аҳмедов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Арсенжан
30/12/2023 15:52
Бу кария халиям футбол уйнамокчими, окасига айтса Уфа дан ёгликрок иш топиб беради. Булдида Азим дамингни олсангчи,