Азиз Алижонов

2002-2014 йиллар мобайнида “Нефтчи” таркибида ўзининг серқирра ва мазмунли ўйинлари орқали кўплаб мухлисларнинг меҳрига сазовор бўлган, футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, ёшларга сабоқ бериб, “Нефтчи” футбол мактабида мураббий бўлиб ишлаб келган Азиз Алижонов эндиликда “Нефтчи” ёшлар жамоаси мураббийи этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, Азиз Алижонов қўл остидаги ёш  футболчилар 2004 йилда туғилган бўлиб, 2020 йил мавсумида Ўзбекистон чемпиони ҳамда Суперкубок ғолиби унвонини қўлга киритишган.

Эртага бошланадиган анъанавий “Ҳоким Кубоги – 2021” мусобақасида айнан ушбу 2004 йилда таваллуд топган ёш футболчилар “Нефтчи-2” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳолда майдонда кураш олиб борадилар.

Демак, янги футбол  мавсумида катта ишонч ва умид боғлаган ҳолда “Нефтчи” клубининг асосий таркибига муносиб ёшлар етишишини тилаб қоламиз, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
22/01/2021 21:16
Onasini omiga