Азиз Асимов "Нефтчи" дарвозасига ноҳақ пеналти белгиладими?
SPORTS.uz сайти журналисти – Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм саҳифасида кечаги “Бухоро” – “Нефтчи” баҳсидаги белгиланган пеналти борасида фикр қолдирди. Унинг айтишича, ўйинни бошқариб борган Азиз Асимов сўнгги дақиқаларда бироз ўйин тизгинини қўлидан чиқариб юборган.
"Кечаги “Бухоро” – “Нефтчи” баҳсидаги белгиланган пеналти масаласи саволлар бисёр. Айнан шу масалада бир нечта мутахассислар билан фикр алмашдик. Уларнинг деярли барчаси (тахмин қилганимдек) вазият 11 метрлик нуқтага тортмаслигини айтиб ўтди.
Ушбу эпизоддаги энг муҳим фактор “Нефтчи” ҳимоячиси (Мишенко) тўп учун кураш чоғида “Бухоро” футболчисига умуман эътибор ҳам қаратмагани. Контактни эса, майдон эгалари аъзоси юзага келтирганига гувоҳ бўлшингиз мумкин. Қўшимчасига, инсонийлик факторига ҳам эътибор қаратиш лозим. Ҳакамлар баҳс давомида қабул қилаётган қарорларини қисман ўйиннинг боришига қараб ҳам баҳолаши керак бўлади.
Ҳар ҳолда, ўйиннинг сўнгги дақиқасида пеналти белгилаш учун 100 га 100 асос бўлмаса, бу деярли имконсиз. Шу ўринда, Азиз Асимовнинг нима учун ВАРдагилар билан суҳбатлашсада, ўзи такрорий лавҳани кўрмагани жавобсиз савол бўлиб қолди. 3-4 дақиқа сарфлаб ўша кадрни ўзи кўрганида, балки фикри ўзгарган бўлар эди. Сабаби, бош ҳакам воқеа жойидан анчагина узоқда эди.
Буни, такрорий лавҳани томоша қилиб ҳам англаш мумкин. Хўш, бу холатда Асимовга ВАРдаги такрорий лавҳани томоша қилиши учун нима тўсқинлик қилди? Агар у воқеа содир бўлган жойда қулай “обзор”га эга бўлганида, бу масала актуаллигини ёқотар эди. Ўйлашимча, ВАРда ўтирган ҳамкасблари уни ўзи видеотакрорни кўриш учун экран ёнига чақирганида, вазият умуман бошқача кўриниш олган бўлар эди. Менимча, ВАРдаги "реф"ларни асосий вазифаси бош ҳакамга ёрдам бериш бўлиши шарт. Улар вазиятни асосий қаҳрамонига айланиб кетишмоқда. Эътибор бериб қаралса, барча жанжалли вазиятлар ВАРнинг воқеага керагидан ортиқ аралашган пайтда содир бўлмоқда.
Қисқаси, Азиз Асимов бу мавсумда иккинчи бор анча баҳсли вазиятга аралашиб қолди. Ушбу вазият борасида UzFHM томонидан бериладиган расмий муносабатни кутишдан бошқа чорамиз йўқ. Энг ачинарлиси шундаки, баҳсни бошқарган рефери жазоланган тақдирда ҳам йўқотилган очконинг ўрнини «Нефтчи»га ҳеч ким тўлдириб бермайди."
Эслатиб ўтамиз, баҳс 2:2 натижаси билан якунланди. Очко ёқотганига қарамай, фарғоналиклар пешқадамликни сақлаб қолди.
Фикрлар
Бу аблахни футболдан четлатиш керак!!!