Азиз Ғаниев бошқа жамоага ўтишга яқин
Азиз Ғаниев фаолиятини БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасида олиб бормоқда. Ҳамюртимиз ўтган йили февраль ойида қаттиқ жароҳат олиб анча вақт даволанди.
Жароҳатидан қутулган Ғаниев клуби сафида аста-секин майдонга туша бошлади. Бироқ "Шабаб Ал-Аҳли" Азизни етарлича ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага бермоқчи. Қолаверса, жамоага икки футболчи трансфер қилинган.
Азиз Ғаниев БААнинг бошқа бир клуби "Хаур-Факкан"га мавсум охирига қадар ижарага берилмоқда. Бу ҳақда араб нашрлари хабар бермоқда. Ушбу трансфер тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.
Фикрлар