Азиз Ҳошимов Қаршида мураббийлик курсларини ўтказмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi


 

ОФК иструктори Азиз Ҳошимов  Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида футбол мураббийлари учун ўқув курсларини ўтказмоқда.

Мазкур ўқув –семинар машғулотлари Қаршининг “Насаф” футбол мактабида ва Қарши олимпия заҳиралари коллежи биносида олиб борилмоқда.

24-28 майгача бўлиб ўтадиган семинарлар “С”  лицензияларига эга бўлган ва лицензиялари муддати якунланган мураббийларга уларни янгилаб олишлари учун ташкил этилди.

Ушбу ўқув курсида вилоятдаги  ПФК  ва БЎФМ, БЎСМлардаги, мураббийлар таҳсил олишмоқда. Ўқув курсларида  жами 30 дан ортиқ мураббий иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!