Азиз Тўхтабоев: Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг

Coca Cola суперлигаси 18-тур “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” бош мураббий вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, осон ўйин бўлмади. Аввалдан “Насаф” кўпроқ қарши ҳужумда хавфли ўйин намойиш этишини билган ҳолда, бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Ҳужумларимиз ўхшамай қолди. Иккинчи бўлимда рақибга нисбатан яхшироқ тўп сурдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Натижада Холмуҳаммедовнинг индивидуал маҳорати эвазига ғалаба қозондик.

Асосий мақсадимиз бугун гол ўтказиб юбормаслик эди. Негаки, ўз майдонимизда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг. Турнир жадвалидаги ўрнимиз шуни тақозо қилади. Бугунги ўйинга махсус режа билан майдонга тушгандик.

Бугунги ғалабамиз Қўқон ҳалқига мустақиллик байрами олдидан ўзига хос совға бўлди. Барча мухлисларимизни келаётган мустақиллик байрами билан табриклайман . Уларга бизни қўллаб туришгани учун чексиз миннатдорлигимни билдираман .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/08/2019 20:36
Matbuotni birinchi qismi chiqmasdan ikkinchi qismi. chiqdimi. Yahshilap qarangla qani. bir burchakka. Birinchi qismi ham nimalar deb yotkander