Азиз Тўхтабоев: "Локомотив"ни енгган бўлсак ҳам, камчиликларимиз етарли
Лига Кубоги “В” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.
"Бугунги ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз қовушмади. Иккинчи таймда ўз ўйинимизни топдик ва рақибни йирик ҳисобда доғда қолдирдик. Бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Ғалаба қозонган бўлсак-да, камчиликлар йўқ эмас. Хатолар устида ишлаймиз", - деб Тўхтабоевнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.
Биз ушбу турнирда ғолиблик учун кураш олиб борамиз. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Фикрлар