Азиз Турғунбоев "Пахтакор"га ўтяпти...

“Навбаҳор” клубининг етакчиси ҳисобланган Азиз Турғунбоев янги мавсумни Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” сафида бошлаши кутилмоқда.

Аслини олганда, бу футболчи фаолиятини хорижда легионер сифатида давом эттириш нияти борлиги ҳақида sports.uz сайтига маълум қилганди. Лекин унга “Пахтакор”дан таклиф борлиги ҳам олдиндан аён эди. Чунки буни футболчининг ўзи ҳам тасдиқлаган.

Кўпчилик эса Турғунбоевни “Навбаҳор”да қолишини кутганди. Лекин воқеалар ривожи ўзгаряпти дейишимиз мумкин. Гарчи Азизнинг “Навбаҳор” билан амалда шартномаси бўлса-да, “Пахтакор” клуби уни сотиб олишга тайёр турибди. Бу борада иккала клуб музокараларни ўтказмоқда.

Sports.uzга маълум бўлишича, Турғунбоев 28 январь куни Дубайга жўнаб кетади. Чунки “Пахтакор” айни пайтда ўша ерда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётганини яхши биласиз. Аммо ҳозирча расмий шартнома имзолангани йўқ. Тез орада музокаралар тўлиқ якунланиши кутилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!