Азизбек Абдуғофуров инглиз боксчисига жавоб қайтарди

Британиялик чармқўлқоп устаси Леррон Ричардс ва юртдошимиз Азизбек Абдуғофуров ўртасида жанг белгиланганди. Бироқ пандемия сабаб, бу жанг қолдирилган ва уларнинг тўқнашуви сўроқ остида эди. Лекин британиялик боксчи куни кеча, ўз Инстаграм саҳифасида Азизбек Абдуғофуров билан жангга тайёргарлик кўраётганини ёзиб қолдирган. Бу борада сайтимизда хабар ҳам бергандик.

Британия боксчисининг фикрларига Азизбек Абдуғофуров ҳам Инстаграм ва Твиттер саҳифасида инглиз тилида ўз муносабатини билдирди. Қуйида унинг Лерронга аталган сўзларини келтириб ўтамиз...

“Леррон сени боксчи сифатида ҳурмат қиламан. Мен бунга тайёрман ва сен билан жанг қилишдан хурсанд бўламан. Иккимиз ҳам юқори рейтингга эга мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз. Ўйлайманки, жангга яхшироқ тайёргарлик кўрасан. Кел, мухлислар учун шоу уюштириб берамиз ва ким яхшироқ эканлигини ринг кўрсатиб беради. Франк Уоррен бизга жанг санаси ва манзилини беринг. Қани кетдик”, - дея изоҳ қолдирган Абдуғофуров.

Леррон Ричардс: Aзизбек Aбдуғофуров билан жангга тайёргарлик кўрмоқдаман..

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)