Азизбек Абдуғофуровнинг менежери ҳамюртимизга оид воқейликни сир тутмоқда
Иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида фаолият юритаётган WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров Буюк Британиянинг "Queensberry Promotion" компанияси билан шартнома имзолаган эди. Бироқ юртдошимиз ушбу шартномани бекор қилишни сўраган ва бу борада расмий тасдиқни кутяпти. Биз ушбу масала юзасидан унинг менежери Викрам Свапрагасамни фикрлари билан қизиқдик.
- Биз "Queensberry Promotion"дан шартномани бекор қилишни сўрадик ва унинг натижасини кутиб турибмиз. Коронавирус туфайли, Буюк Британияда жанглар ўтказишни умуман имкони бўлмади. Унга жанглар ташкил қилиш ва машғулотлар ўтказиши учун АҚШга олиб бормоқчимиз. Менда бошқа промоутерлик компанияларидан таклифлар бор. Бироқ буни ҳозир ошкор қила олмайман. Сабаби, ҳали "Queensberry Promotion"дан расман озод қилинган хатни олмадик. Барчаси биз ўйлагандек бўлганидан сўнг, маълум қиламиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кўриниш олади, - деди Викрам Свапрагасам.
Эслатиб ўтамиз, Азизбек Абдуғофуров профессионал рингда 13 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 5 тасида рақибларини нокаутга учрата олганди.
Фикрлар