Азизбек Абдуғофуровнинг қачон жанг қилиши маълум бўлди

Професcионал бокснинг супер ўрта вазн (76 кг) тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров (13-0, 5 КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 февралда ўтказади. Бу ҳақда боксчининг менежери хабар бермоқда.

Азизбек Абдуғофуров 2018 йилда Димитрий Чудинов устидан ғалаба қозониб, WBC Silver камари соҳиби бўлган эди. Англиянинг "Queensberry" промоутерлик компанияси собиқ аъзоси бўлган юртдошимиз ҳозирда эркин агент ва у "Vladimir Promotions" билан шартнома имзолашни режа қилмоқда.

"Азиз WBC рейтингида 2-ўрингача кўтарилган эди. Аммо биз "Queensberry" промоутерлик компанияси билан ушбу ўринни сақлаб қола олмадик. Шу сабабли, биз шартномани бекор қилиб, WBC чемпионлик камари учун яна қайта ҳаракат қилмоқчимиз." -деди менежер Викрам Швапрагасм.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)