Азизбек Аманов: Олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган ва уни бажариш керак
Мухлислар талқинига кўра, Суперлиганинг 18-тури доирасида "Локомотив" - "Сурхон" (2:0) учрашувининг энг яхши футболчиси сифатида Aзиз Aмонов эътироф этилди. Aзиз учрашув ҳақида шундай фикрларни билдирди:
- "Сурхон"га қарши ўйин осон ўтмади. Гарчи, турнир жадвалида улар пастки қаторларда бораётган бўлса-да, уларни етакчилар каби баҳоладик. Уларга ҳам очколар керак эди. Шу боисдан ҳам ютишимиз шарт эди.
- Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Микаел Секейрадан "Aзизнинг марказий ҳужумда ўйнаши сизнинг ғоянгизми ёки унинг ўзи шу нуқтада очилмоқдами?" деб савол берилди. Бунга Сиз қандай жавоб берасиз?
- Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпман. Бундай қилаётган фақатгина мен эмасман. Ҳар бир футболчи ўзининг ҳиссасини қўшмоқда ва мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилмоқда. Барчамиз бош мураббийга ишонамиз. Жамоанинг ўйини яхшиланаётгани сезилмоқда ва ҳар биримиз бу йўлда ўз ҳиссамизни қўшишга интиляпмиз.
- Учрашувни томоша қилиш учун Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийи Сречко Катанеw ҳам келди. Бу сизга қўшимча куч берадими?
- Тўғрисини айтсам, унинг келганини билмагандим. У бошқа ўйинга кетса керак деб ўйлагандим. "Локомотив"нинг олдида кўплаб ўйинлар бор. Ҳозир фақатгина "Локо" ҳақида ўйлаяпман. Олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган ва уни бажариш керак. Шу сабабли ўйинларимиздан барча мухлислар завқ олишини истаймиз.
Фикрлар