Азизжон Ғаниев: “Насаф”нинг ғалабасига Хавими ёки бошқаси ҳалақит қила олмайди
Ads

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган “Насаф” – “Ал Садд” баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда қаршиликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Беллашувда ғалаба келтирувчи гол муаллифи Азизжон Ғаниев бўлди. Ўйиндан сўнг Азизжон Ғаниев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор ҳаммага катта раҳмат, мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Биз ушбу учрашувга кучли тайёргарлик кўргандик, шу сабабдан ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. Шуни айтишим лозимки, жамоадошларим билан майдонда бирдам бўлиб ҳаракат қилдик.

Учрашувга Хави келишини мухлислар, албатта, кутган эди. Лекин бизнинг жамоага Хавими, бошқа футболчи ҳалақит бера олмайди. Ғалабага ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

Бундан олдин “Насаф” Қатар жамоалари устидан ғалаба қозономаганди. Ушбу ғалаба билан биз тарих яратдик, - деди Ғаниев.