Азмун ва Тареми гол урган, Эрон ЖЧ йўлланмасини нақд қилган "Озоди"даги сўнгги ўйинни эсга оламиз!

Жаҳон чемпионати 2-босқич саралашидан ўрин олган сўнгги турни "Озоди"да Эронга қарши ўтказамиз. Форслар биз учун жуда ноқулай рақиб ҳисобланади ва бир маротаба уларни мағлуб қилганмиз. 

Ўзбекистон Эронга қарши бу стадионда сўнгги марта 2017 йили "ЖЧ-2018"га саралаш босқичида тўқнаш келган (расмий турнир ҳисобга олинмоқда). Ўшанда жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян эди. Биламизки, у терма жамоамизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқишга жуда яқин келган мутахассис ҳисобланади. 12 июнда бўлиб ўтган 8-тур учрашувида эронликлар 2:0 ҳисобида зафар қучган.

Дастлаб, 23-дақиқада Сардор Азмун ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида эса дарвозамиз томон пенальти белгиланган, лекин Масуд Шожаи уни голга айлантира олмаганди. 88-дақиқада бўлса Меҳди Тареми фарқни иккитага ошириб қўйган. Бу учрашув Ўзбекистоннинг энг ёмон ўйинларидан бири эди. Вакилларимиз мезбонлар дарвозаси томон атиги бир маротаба зарба бера олган.

Iran close in on World Cup as Qatar look doomed

Шундан кейин Эрон ЖЧга йўлланмани олган илк терма жамолар қаторига кирди ва ўзининг ажойиб сериясини давом эттирди, яъни улар бу босқичга умуман гол ўтказмаганди. Аммо 10-турда недирки юз бериб, Сурияга қарши баҳсда икки маротаба ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган.  

Ўша баҳсда Ўзбекистоннинг асосий таркиби қуйидагича бўлган:

Бабаян шогирдлари эса 3-ўринда бораётганди ва яна икки ўйин бор эди. Аммо 9-турда Хитойга мағлуб бўлиб, сўнгги турда Жанубий Корея билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг яна бир орзуси ушалмай қолиб кетган. 

UzNews - Самвел Бабаян возглавил ташкентский ФК «Локомотив»

Орадан йиллар ўтди, яна бир Мундиални ўтказиб юбордик ва жамоада авлодлар алмашди. Бугунги таркиб дарвозага нафақат битта зарба бера олади, балки камида битта гол уриши мумкин. ЖЧ чемпионати саралашининг 3-босқичига  хотиржам йўл олишимиз учун бугун "Озоди"да форсларни мағлуб қилишимиз керак. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!