БАА - Ўзбекистон: Матнли трансляция
Халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасидан ўрин олган БАА - Ўзбекистон учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90+'

ГОЛ! Амирлик футболчиси пенальтини аниқ амалга оширди.
- 90+'

Голбан жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Пенальти.
- 90'

Акмал Мозговой Отабек Шукуров ўрнига майдонга тушди.
- 90'

Йўлдошев сариқ карточка олди.
- 89'

Шукуровнинг узоқмасофадан берган зарбасини дарвозабон супер сейв орқали қайтарди.
- 86'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев жарима майдони ташқарисидан дарвозани аниқ нишонга олди. Қойил, Игорь!
- 84'

Йўлдошев яна майдонда ётибди.
- 83'
Сайфиев тўпга ета олмади.
- 81'

Фабио Лима ўрнига Зааби майдонга тушди.
- 80'

Хамис Исмоил очиқча қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 78'
Ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилишмоқда.
- 75'

Аҳмад ўз ўрнини Фарис Жумага бўшатиб берди.
- 74'

Холмуҳаммедов ўрнига Сайфиев майдонга ташланди.
- 72'
Йўлдошевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 70'
Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтариб юборди.
- 67'

Араблар таркибида ўзгариш. Абдуллаҳ Мубарак ўрнига майдонга тушди.
- 63'
Амирликлар футболчиларининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўрига юқоридан тушди.
- 62'
Машариповнинг узатмасига Сергеев етиб бора олмади.
- 60'

Машарипов Эркинов ўрнига майдонга ташланди.
- 58'

Салим Рашид ва Атта майдонга тушди. Баман ва Жобир захирага олинди.
- 57'
Неъматов тўпга чиқишда кичик хатога йўл қўйди. Хайриятки, дарвозабонимиз тўпни иккинчи урунишда ушлаб олди.
- 54'
Ҳамдамов жарима майдони яқинида йиқилди. Ҳакам ишонмади.
- 53'

Турғунбоев ўз ўрнини Ҳамдамовга бўшатиб берди.
- 53'
Жарима майдонига узатилган тўпга Шукуров ноаниқ зарба берди.
- 51'
Терма жамоамиз рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда.
- 48'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев рақиб хатосидан фойдаланиб кетди.
- 47'
Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45+'
Тайм сўнгида араблар ҳимояда саросимали ўйнади. Ҳужумчиларимиз қулай вазиятдан фойдалана олмади.
- 45'
Вакилларимиз ҳужумда фол ишлатди.
- 43'
БАА терма жамоаси ҳужумда.
- 40'

Ҳожимат Эркиновга нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 36'
Неъматов жаримадан узатилган тўпни муштлари билан уриб юборди.
- 36'

Бурчак узатмаси ноаниқ чиқди, ҳужум бартараф этилди.
- 34'

Амирлик футболчисининг узоқ масофадан берган зарбасини Неъматов қайтарди. Ҳужумнинг давоми бахтимизга биз учун хайрли якунланди.
- 33'
Мезбонларнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
- 31'

Холмуҳаммедов сариқ карточка олди. У рақибини очиқчасига ушлаб қолди.
- 29'

Сергеев яхши имкониятга эга бўлди. Зарбани Холид Иса ушлаб қолди. Офсайд ҳам бўлган экан.
- 28'
Ҳамробековнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 26'
Сергеевнинг қанотдаги фаоллиги ортидан Турғунбоев зарба бериш имкониятига эга бўлди. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 24'

Бавазир жароҳатланган Халил Иброҳим ўрнига майдонга тушди.
- 23'

Халил Иброҳимни майдондан махсус машинада олиб чиқиб кетишмоқда. Жароҳат жиддийроққа ўхшайди.
- 21'
Амирликлар футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 20'
Йўлдошев яхши позициядан зарба йўллаш имкониятига эга бўлди. Ноаниқ.
- 18'
Турғунбоевнинг олис масофадан берган зарбасини Холид Иса иккинчи уринишда ушлаб олди.
- 17'
Арабларнинг қарши ҳужуми хавфли кўриниш олди. Узатмага ҳеч ким ета олмади. Сайфиев қанотда қўйиб юборди.
- 16'
Турғунбоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 14'
Шукуров ҳар чизиқда фаол. Арабларнинг қарши ҳужумини Отабек қайтариб қолди.
- 12'
Турғунбоевнинг зарба беришига ҳимоячилар имкон бермади.
- 11'

Шукуров оёғининг ташқи қисми билан Сергеевга аниқ тўп узатди. Зарбани дарвозабон қайтариб қолди.
- 9'
Холмуҳаммедов охиригача курашиб, жарима майдонимиз олдидан тўпни узоқлаштирди.
- 6'
Марказдаги узатмаларда вакилларимиз анча яхши ҳаракат қилишмоқда.
- 4'
Эркиновнинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. Яхши юриш бўлганди.
- 2'

Шукуровнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 1'
Дастлабки дақиқаданоқ вакилларимиз босим уюштирмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Миллий мадҳиямиз янграмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Вакилларимизга омад тилаймиз.
- 0'
Жамоамиз таркиби қуйидагича кўриниш олган.
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Игорь Голбан, Иброҳим-Ҳалил Йўлдашев, Мурод Холмуҳаммедов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров, Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов, Игорь Сергеев.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Бугун миллий терма жамоамиз БАА билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу беллашувни матнли трансляция тарзида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.



Фикрлар