БАА жамоаси устози: Ўзбекистон ҳақли ғалабага эришди
Ҳозиргина Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган БАА - Ўзбекистон учрашуви якунланди. Унда терма жамоамиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида БАА терма жамоаси устози Скорза қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Ўйинни яхши бошлагандик. Ҳужумлар ташкил этдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Сўнг хатоларимиз қимматга тушди. Боз устига пенальти ўйинни ўзгартириб юборди. Бу Ўзбекистонга қўл келди. Ўша вазиятда ҳакам пенальти бермаса ҳам бўларди. Бу вазият меним назаримда шундай. Қолаверса, бир кун кам дам олганимиз таъсир қилди. Ўзбекистон ўйин ташкил қилиш бўйича устунликка эришди. Улар бугун ҳақли равишда зафар қучишди.
Балки захирадан янги кучларни майдонга туширганимда бундай ҳисоб бўлмасмиди. Бу футбол. Шунингдек, марказни бой бердик. Ўзбекистонликлар эса шу жойда устунлик қилишди. Уларни ҳақли ғалаба билан табриклайман, - деди Скорза.
Фикрлар