БАА клубида ўйнаётган Ислом тез орада премьер-лига клуби билан шартнома имзолайди
БААнинг “Ал-Айн” клуби ҳамда Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бауржан Исломхон фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Хабарларга қараганда, унга "Рубин"дан қизиқишлар мавжуд. Томонлар аллақачон келишувга эришиб бўлган, фақатгина бу ҳақда расман футболчи БАА клубини тарк этганида эълон қилинади.
27 ёшли футболчи қишда “Зенит”да кўрикда бўлган, аммо якунда питерликларга маъқул келмаган эди.
Қайд этиш лозимки, Исломхон Қозоғистон терма жамоасининг энг яхши футболчиси ва сардори ҳисобланади.
Фикрлар