БАА кубоги. Илк ўйинда зафар қучган "Ал-Ваҳда" турнирни тарк этди, Эркинов 72 дақиқа ўйнади

БАА кубоги чорак финалидан ўрин олган "Шаржа" - "Ал-Ваҳда" ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. 

Қайд этиш лозим, ушбу ўйинда легионеримиз Ҳожимат Эркинов 72 дақиқа тўп тепди ва "SofaScore" талқинига кўра, 7.1 баллга лойиқ кўрилди. 

Қайд этиш лозим, мазкур жамоалар ўртасидаги илк баҳсда "Ал-Ваҳда" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Шунга қарамай, улар икки беллашув натижасига кўра, 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!