БАА мураббийи: Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс

Хабарингиз бор, Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БАА билан куч синашади.

Мазкур беллашувдан бир кун олдин жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда рақиб жамоа устози Скорза қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит.

Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.

Менинг фикримча, бу чемпионатда жамоалар даражаси бир бирига яқин. Гуруҳнинг ўзида кучли ўйинлар бўлди. Япония чиқиб кетди масалан. Ёки Қатар бўш ўйнади. Ўзбекистонга қарши ўйнашимиз мумкинлигини тахмин қилиш мумкин эди. Кореяни ҳам кузатдик. Бу гуруҳда шу икки жамоа чиқишини олдиндан башорат қилгандим, - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 19 январь куни "Ражамангала" стадионида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15да старт олади.

Манба: ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!