БАА Про-лигаси. Ғаниевнинг голи жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади
БАА Про-лигасининг илк туридан ўрин олган "Аль-Айн" - "Ал Батаэҳ" клублари ўртасидаги беллашувда мезбон жамоа 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
"Ал Батаэҳ" таркибидаги ягона голни Азиз Ғаниев 69-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан киритди. Унинг голига эса Лаба Коджо Фо До ва Абдул Карим Траоре 45 ва 82-дақиқаларда жавоб беришга муваффақ бўлган.
Comments