БАА терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. У аввал Колумбия термасини бошқарган

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси ўзининг янги бош мураббийини расман оммага таништирди.

Энди БАА терма жамоасини колумбиялик машҳур мутахассис Хорхе Пинто бошқарадиган бўлди. Ҳозирча томонлар ўртасидаги шартнома бандлари ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, 67 ёшли Пинто фаолияти давомида Колумбия ва Коста-Рика каби машҳур терма жамоаларни бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Гондурас терма жамоаси бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!