Бабель яна АПЛга қайтмоқда
Ads

Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳужумчиси Райан Бабель яна АПЛга қайтиши мумкин.

Telegraaf тарқатган хабарга кўра 32 ёшли голландиялик футболчи 15 январь куни “Фулхэм”да тиббий кўрикдан ўтади. Лондонликлар Бабелни мавсум якунига қадар ижарага олишади.

Маълумот учун, Бабель жорий мавсум 12та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Бабель учун премьер-лига бегона эмас. У 2007-2011 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.