Бадиий гимнастика. Вакилларимиз бугунги баҳсларни 6 та медаль билан якунлади!

Таиландда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Ушбу кун дастурида маҳоратли қизларимиз олти бор шоҳсупага кўтарилишди.

Кун давомида жамоамиз жамғарган медаллар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этди. Тахмина Икромова кўпкураш, Наталья Усова ёшлар ўртасида ҳалқадаги дастурда олтин медалга сазовор бўлган бўлсалар, кўпкураш йўналишида ҳам қизларимиз бош совринга эга чиқишди.

Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Нилуфар Аъзамова, Мумтоза Исҳоқзода, Хуршида Абдурауфова ва Мария Пакдан иборат жамоамизнинг 5 ҳалқада бажарган чиқиши кумуш медалга лойиқ кўрилди. Анастасия Саранцованинг тўп билан, ёшлар жамоамизнинг (Доменика Дамирова, Виктория Нескубо, Иродахон Содиқова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова ва Ясмин Амира Мирзаярова) арқон билан ижро этган дастури эса бронза медалларини келтирди.

Эртага мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади. Унда ҳам жамоавий ва яккалик дастурларида медаллар ўз эгаларига топширилади.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!