Бадиий гимнастикачиларимиз Минск турнирида иштирок этишди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бадиий гимнастика бўйича анъанавий “BSB Bank турнири ўз якунига етди. Якунда, терма жамоамиз аъзолари, гуруҳ бўлиб, беш копток билан ишлашда 21 та жамоа орасида 8-ўринни банд этишди. Кўпкурашда 10-натижани қайд этдилар. Шахсий чиқишларда терма жамоамизда иккинчи рақамда эътироф этилувчи, Екатерина Фетисова 24 -ўринда қайд этилди.

 Эслатиб ўтамиз, турнирда 30 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафардан ортиқ гимнастика маликалари иштирок этди. Ушбу мусобақадан сўнг,терма жамоамиз Россиянинг Қозон шаҳрига йўл олади. Август ойи сўнгида Қозон шаҳрида ташкил этиладиган, Жаҳон Кубоги финал босқичи доирасидаги турнирда иштирок этишади. Мазкур мусобақа Екатерина Пирожкова ва Лили Власова шогирдлари учун 16-22 сентябрда, Бокуда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Жаҳон чемпионатида эса, Токио 2020 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!