Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатини ажойиб натижа билан якунлашди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Қитъамизнинг энг кучли гимнастикачилари ўртасида кечган беллашувда терма жамоамиз вакиллари муносиб иштирок этишди.

Қизларимиз сўнгги кун дастурида ҳам ўзларининг ажойиб чиқишлари билан ҳакамлар ва мухлисларнинг эътибор марказида бўлишди. Ўсмирларимиз халқада, катталар эса 3 та халқа ва 2 та булавада ўтказилган гуруҳ машқида энг юқори балл билан олтин медалларни қўлга киритишди. Шунингдек, Тахмина Икромова тасмада машқ қилиш бўйича ҳам қитъамизда тенгсиз эканлигини намойиш этди. Айни шу элемент бўйича ўтказилган гуруҳ баҳсида эса терма жамоамиз вакилларига иккинчи ўрин насиб этди.

Шу тариқа, мазкур Осиё чемпионатида гимнастикачи қизларимиз 8 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Терма жамоамиз эртага 13:00 да Тошкентга қайтиб келади.

Манба: МОҚ матбуот-хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Гапал Эргашев
28/06/2019 18:43
жуда зу'р, к,оил! Булава дегани - ту'к,мок, буни хеч ажабланарли жои йу'к, уз тилимизга эътибор бу'олса зу'а бу'лар эди. Муг'илистондаги спорт гимнастикаси Осиё биринчилиги бу'ича натижалар к,ани?
&
Махаммад махмудов
24/06/2019 17:46
Футболимизда хам шаффофлик булса эди