Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди
Ads

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи 1-турида Непал футзалчиларига қарши баҳс олиб борди ва 14:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг Ўзбекистон футзал термаси бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ЎФФ матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги беллашувда йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Непал терма жамоаси биз кутгандек кучли бўлиб чиқмади. Шунга қарамай, камчиликлар ҳам кузатилди. Албатта, хатолар устида ишлаб, уларни бартараф қиламиз. Олдимизда Туркманистон ва Қирғизистонга қашри иккита муҳим учрашув турибди. Умид қиламанки, таркибда йўқотишларсиз барча ўйинларда муваффақиятга эришамиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 16 октябрь куни Туркманистонга қарши, 17 октябрь куни эса Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати финал йўлланмасига эга бўлади.