Баҳодир Жалолов ҳам жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Тошкентдаги "Ҳумо арена"даги бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Тошкент вақти билан таҳминан 20:25 дан сўнг +92 кг вазнлилар баҳсида Баҳодир Жалолов баҳрайнлик Данис Латиповга қарши рингга кўтарилади.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Баҳодир учлик зарбаси билан бошлади. Чап қўли билан айланма зарбаси орқали Жалолов рақибининг юз қисмини нишонга олди. Вакилимиз ринг марказини эгаллашга уриняпти. Ҳозирча икки боксчи ҳам яккалик зарбаларига эътибор қаратмоқда. Баҳодир яна чап қўлдаги кучли зарбасини ўтказа олди. Ҳамюртимиз энди рақибининг қорин қисмига ҳам зарба берди. Ҳозирча баҳраёнлик боксчи ҳимояда.

Биринчи раунд якунланди. Ҳакамлар Баҳодирнинг устунлигини қайд этди 5:0.

bahodir

Иккинчи раунд бошланди.

Баҳодир рақибининг очилишини кутмоқда. Данис Латипов эса қўллари билан ҳимояга катта эътибор қаратган. Ниҳоят Баҳодир рақибининг яна юз қисмига иккилик зарбасини йўллади. Клинч... Данис Латипов жеб зарбалари билан ҳамюртимизга ҳужум қилмоқда. Жалолов ҳам жеб зарбасини ўтказа олди. Баҳодир Жалолов учлик зарбасини аниқ йўналтирди.

Иккинчи раунд якунланди. Ҳакамлар яна Баҳодирнинг устунлигини қайд этди 5:0. 

Учинчи раунд бошланди.

Баҳодир рақибини битта қўлини олдинга чўзиб яқинлаштирмаяпти. Вакилимиз уч бор кетма-кет зарбалар сериясини аниқ йўллади. Қарши ҳужумда ўзи ҳам битта аниқ зарба ўтказиб юборди. Клинч... Жалолов яна яккалик зарбаларини бермоқда. Жеб зарбалари аниқ чиқяпти ҳамюртимизнинг. Данис Латиповга нисбатан ҳисоб очилди. Жанг давом этади.

bahodir-1

Учинчи раунд якунланди.  

учинчи раунд якунланди. Ҳакамлар яна Баҳодирнинг устунлигини қайд этди 5:0. Якуний ҳисоб ҳам 5:0 Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!