Баҳодир Жалолов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказди

  • 13 Dec 09:34
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Бугун тонгда Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Баҳодир Жалолов профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимизга  Мексикада ташкил этилаётган бокс оқшомида  Уилфредо Лиль (10-18-3, 8КО) рақиблик қилди.

Tecno

Жангда тўлиқ устунлик қилган ҳамюртимиз рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига туширганидан сўнг, рефери жангни давом эттириш мантиқсизлигини тушунди чоғи жангни якунлади. Шу тарзда Жалолов профессионал боксдаги мағлубиятсиз одимини давом эттирган ҳолда, фаолиятидаги еттинчи ғалабасига эришди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!