Баҳодир Жалолов ва Элнур Абдураимов нима сабабдан 2 кун ичида жанг қилишга мажбур бўлди?

  • 12 декабрь, 2020, 11:02
  • 0
  • Бокс

Супероғир вазн тоифасида ўз фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (6-0, 6КО) ва енгил вазн тоифасида Элнур Абдураимов (5-0, 5КО) 12 декабрь ( Тошкент вақти билан 13 декабрь тонгида) куни ўзларининг навбатдаги жангини ўтказади.

Биз бу борада уларнинг менежери Алик Фролов билан боғландик.

"Ҳозирда жиддий жанг уюштириш жуда қийин масала бўлиб қолди. Аслида, биз уларни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ринга кўтарилишини режалаштирган эдик, лекин шоу қолдирилди. Шундан сўнг, биз 20 декабрь куни Мексикада жанг қилишлари борасида келишувга эришдик. Афсуски, ушбу кеча ҳам 9 декабрь куни бекор қилинди. Шундан сўнг, улар 2020 йилни жанг билан якунлашлари мақсадида энг мақбул йўлни тутдик", - деди Фролов.

Баҳодир Жалолов жаҳоннинг машҳур нашри томонидан эътироф этилди 

Ўзбекистонлик боксчи "Top Rank" билан шартномасини бекор қилдими?

Элнур Aбдураимовнинг жанг санаси маълум бўлди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!