Баҳодир Жалоловнинг собиқ рақиби навбатдаги ғалабасига эришди

  • 26 июля, 2020, 09:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессинал боксда мағлубиятсиз одимлаётган британиялик Жо Жойс ( 11-0, 10 КО) ўзининг навбатдаги жангида германиялик Майкл Уаллишни мағлубиятга учратди. Жойс рақибини жанг мобайнида 3 маротаба нокдаун ҳолатига туширди ва 3-раундда техник нокаут эвазига ғалабани қўлга киритди.

24 ёшли Уаллиш ( 20-4, 13 КО) Жойс билан жангидан аввал ҳам Кристиан Хаммер, Эфе Ажагба, Тони Ёкага қарши жангларда нокаутга учраган эди.

Эслатиб ўтамиз: Жо Жойс Рио Олимпиадаси чорак финалида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов устидан ғалабага эришганди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию