Баҳрайн-2025. Дзюдочиларимизнинг мусобақани 14 та медал билан якунлади!

  • 31 октябрь, 10:19
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Баҳрайн давлатида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги III Ёшлар Осиё ўйинларининг икккинчи кунги беллашувлари Ўзбекистон делегацияси қатори дзюдочиларимиз учун ҳам омадли келди. 

Tecno

Қувонарлиси шундаки, кеча татамига чиққан дзюдочиларимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди. Улар 5 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Икки кунлик беллашувларда 7 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлдик. 

Бу тарихий натижа эвазига, яъни медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо баҳсларида умумжамоа ҳисобида мутлақ биринчи ўринни эгаллади.

Барча ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар:
-40 кг: Дилафрўз Болтабоева 
-55 кг: Абубакр Сатторов 
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова
-73 кг: Мирзоҳид Худойқулов
-81 кг: Самандар Суннатов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев

Кумуш медаллар:
-44 кг: Алина Колючева 
-60 кг: Давлат Ахроров 
-70 кг: Шоҳиста Тўраева
+70 кг: Хонзодабегим Усмонқулова 

Бронза медаллар:
-50 кг: Шоҳжаҳон Усмонов 
-52 кг: Зуҳра Алимова
-63 кг: Мафтуна Аҳмедова

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!