Баҳрайн-2025. Куни кеча 13 та медал қўлга киритдик!
Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари давом этмоқда.
III Осиё ёшлар ўйинларининг кечаги баҳслари делегациямиз учун анча сермаҳсул ўтди. Кун давомида спортчиларимиз 5 та олтин ва 8 та бронза медалларини жамғаришди.
Олтин:
- Гулҳаё Сатторова (велоспорт, гуруҳ пойгаси)
- Маржона Абдумуталова (оғир атлетика, даст кўтариш, -58 кг)
- Маржона Абдумуталова (оғир атлетика, силтаб кўтариш, -58 кг)
- Мухлиса Машарипова (эркин кураш, -40 кг)
- Улуғбек Рашидов (эркин кураш, -51 кг)
Бронза:
- Миржалол Мукаммилов (эркин кураш, -45 кг)
- Меҳрибона Кудайназарова (эркин кураш, -46 кг)
- Фахриддин Насриддинов (эркин кураш, -60 кг)
- Фарруҳбек Жуманазаров (эркин кураш, -71 кг)
- Муҳаммадисмоил Раҳмонов (200 метрга брасс усулда сузиш)
- Сарвиноз Кўпайсинова (оғир атлетика, даст кўтариш, -63 кг)
- Улбосин Жалгасбаева (бокс, -66 кг)
- Назокат Мардонова (бокс, -50 кг)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)