Баҳром енгилмас боксчи билан жанг қилади
Ads


Украина пойтахти Киев шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳром Паёзов ҳам рингга чиқади.
 
31 ёшли боксчимиз профессионал рингдаги 32 жангини россиялик енгилмас боксчи Ҳасан Байсангуровга қарши ўтказади. 

Профессионал жангларда 2008 йилдан буён қатнашаётган дастлабки 21 жангдан 20 тасида зафар қучган эди. Бироқ, сўнгги пайтда Баҳромнинг ишлари юришмаяпти.  Айниқса, бу йил тажрибали боксчимиз сўнги бешта жангда рақибларига имкониятни бой бериб қўйди. 
 
19 ёшли Ҳасан Байсунгуров эса  профессионал боксчилик фаолиятини 2013 йилда бошлаган ва шу пайтгача 12 та жанг ўтказиб, барчасини ўз фойдасига ҳал қилган.  Шулардан тўрттасида рақибларини нокаутга учратган. 

SPORTS.uz