Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг"
“Сурхон” клуби бу турда Олмалиқда АГМК жамоасига қарши учрашувда ягона гол эвазига мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин термизликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.
- Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида АГМК қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилди. Дарвозабонимизнинг ишончли ўйинлари сабаб кўплаб вазиятлар голга айланмади. Тайм ўрталарида эса йигитлар ўзларига келиб олишди ва майдонда эркин ҳаракат қила бошлади.
Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Афсуски, ҳимоядаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтказиб юборилган голдан сўнг, йигитларимизда бир қатор имкониятлар юзага келди. Лекин зарбаларимизга аниқлик етишмади. Ортга йўл йўқ. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Буни ҳаммамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Эртадан "Навбаҳор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.
“Сурхон” матбуот хизмати.
Фикрлар