Баҳром Ҳайдаров: "Давралар оралиғида таркибда ўзгариш қилмасак бўлмайди"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Бунёдкор” (1:5) учрашувидан кейин мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун биринчи даврадаги энг ёмон ўйинимиз бўлди. Рақибга вазиятлардан фойдаланишга қўйиб бердик. Тўғри, футболчилар очко олишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилди, бироқ бундай енгил муносабатда бўлиш керак эмас. Йигитлар билан гаплашиб оламиз. Бугунги мағлубият учун Сурхон аҳлидан узр сўрайман!

Албатта, давралар оралиғида ўзгариш қилмасак бўлмайди, таркибни кучайтириш керак. Айни вақтда бир неча ўйинчилар билан музокара ўтказилмоқда. Таркибни кучайтирмасак қийин бўлади.

Молиявий муаммолар ҳамма жамоаларда бўлгани каби, жуда ёмон ҳолатда эмасмиз. Ҳолат бугунгидек мағлубиятга мос эмас. Ойлик маошлар бериляпти. Стадион прожекторлари бўйича иш олиб бориляпти. Умид қиламизки, иккинчи даврада ўз уйимизда ўйнаймиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!